08:35 29 Апрел 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш комиссиясига раҳбарлик қилади

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
40840

Стратегия йўналишларини амалга ошириш бўйича бешта комиссия раҳбарлари ва таркиблари ҳам тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияга раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда РИА Новости давлат раҳбарининг фармонига таяниб.

Шунингдек, стратегия йўналишларини амалга ошириш бўйича бешта комиссия раҳбарлари ва таркиблари ҳам тасдиқланди.

"Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади", — дейилади ҳужжатда.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, йилларга берилган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.

Президент мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясини ўтган ҳафтада тасдиқлади. Давлат раҳбарининг фармонига кўра стратегияни амалга ошириш бўйича президент бошчилигидаги миллий комиссия ҳамда беш устувор йўналиш — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, тизимини ислоҳ қилиш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва ташқи сиёсат тамойилларини амалга ошириш бўйича комиссиялар ташкил этилди.

Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингунига қадар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтди. Жумладан, турли ахборот майдонларига жойлаштирилди, Тошкент шаҳрида 23-27 январь кунлари махсус медиа-ҳафталик ва халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Асосий мавзулар