13:10 28 Март 2017
Эфир
UMS

UMS компанияси раҳбарияти янгиланди

© Facebooke / UMS
Жамият
Ҳавола олиш
17011

UMS компаниясига янги бош ва техник директор тайинланди

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Сражитдин Сайфутдинович Фахрутдинов UMS МЧЖнинг бош директори бўлди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Сражитдин Фахрутдинов 1983 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини алоқа муҳандиси ихтисослиги бўйича битирган.

У UMS директорлигига тайинлангунига қадар "Ўзбектелеком" АК таркибига кирувчи "TELMAX ELECTRONIKS" МЧЖга раҳбарлик қилган.

"Икки йилдан кўпроқ фаолияти давомида UMS ривожланишнинг зарур поғонасига етди ва қатъий рақобат шароитида аҳолига керакли маҳсулот ва хизматларни тақдим этиб келмоқда. Ишончим комилки, ўз ишининг профессионалларидан ташкил топган жамоа билан нафақат белгиланган марраларни эгаллаймиз, балки бардавом ривожланиш учун асос яратамиз", — деди Сражитдин Фахрутдинов.

LTE стандарти минораси архив сурат
© Sputnik/ Сергей Мальгавко

Шунингдек,UMSнинг техник директори этиб Собир Хамидиллаевич Арипов тайинланди.

Собир Арипов 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини телекоммуникациялар ихтисослиги бўйича битирган.

UMS МЧЖга келишидан аввал "Huawei Tech Investment Tashkent" МЧЖ директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

"Universal Mobile Systems" МЧЖ компанияси — GSM, UMTS ва 4G LTE стандартларида мобил овозли алоқа ва мобил Интернетга кириш замонавий хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистон телекоммуникация корхонаси. Компания 2014 йилнинг 1 декабрида тижорий фаолият бошлаган.

Компания таъсисчиси — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение" ДУК.

Асосий мавзулар