Ўҳў: Янги "Маҳалла" вазирлиги ва Мирзиёевнинг интернетни "портлатган" фармони

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳафта ушбу рукндан Самарқандда эшак сўйган "бизнесмен"ларнинг суд қилиниши, "Дайди" фильми ижодкорларидан навбатдаги "доҳиёна" изоҳ ҳамда бошқа қизиқарли янгиликлар ўрин олди

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар бир ҳафта янгиликларга бой бўлмоқда. Қай бирини эътиборингизга ҳавола қилишга ҳам шошиб қоламиз баъзан. Демак, ўтган ҳафтада ўзбекистонликларни кўпроқ ажаблантирган, хурсанд қилган ва ўйлантирган хабарлар билан танишинг, марҳамат.

1. Шавкат Мирзиёев пенсияларни ва талабалар стипендияларини нақд пулда бериш қарорини имзолади

Ўзбекистон президенти мазкур ҳужжатга имзо чекиб, ўзбекистонлик аксарият пенсионерларнинг пластик карточка билан боғлиқ ҳамда бошқа муаммоларини ҳал қилди. Қарорга мувофиқ, 1-февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади. Бундан ташқари узоқ ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли ойлик маошлари, шунингдек олий таълим масканлари талабаларининг стипендияларининг 50%и нақд пулда тўланиши керак

© SputnikУзбекские денежные знаки - сум
Узбекские денежные знаки - сум - Sputnik Ўзбекистон
Узбекские денежные знаки - сум

 

2. Хоразм вилояти электромобилларга ўтишга ҳозиргарлик кўрмоқда

Хитой ҳукумати яқинда электромобиллар қувват олиши учун мамлакатда 800 мингдан зиёд пунктлар қуришни режалаштирганини эълон қилди. Хитой пунктлар қуриш билан овора бир пайтда Хоразм электромобиллар ишлаб чиқариш билан андармон, айрим намуналар ҳатто йўлларда ҳаракатланмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЗарядка аккумуляторов электромобиля.
Зарядка аккумуляторов электромобиля. - Sputnik Ўзбекистон
Зарядка аккумуляторов электромобиля.

3. Эмомали Раҳмон табиий офатлар сабабли саросимага тушди

Январ ойида Тожикистонда кўчкилар оқибатида 13 инсон нобуд бўлди. Шу сабабдан Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси мажлисини чақирган Раҳмон олимларга тоғли ҳудудлардан ўтувчи автомагистралларда янги ҳимоя қурилмаларини барпо этиш ва барча хавфли ҳудудлар мудофаасини кучайтириш бўйича янги режалар ишлаб чиқишни буюрди

© Sputnik / Владимир Иванов / Медиабанкка ўтишРасчистка дороги от снежных завалов, архивное фото
Расчистка дороги от снежных завалов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Расчистка дороги от снежных завалов, архивное фото

4. Эшак сўйган бизнесменлар суд қилинди

Самарқанд шаҳрида юзлаб эшакларнинг суяклари аниқлангач, маҳаллий аҳоли бу ҳайвонларнинг гўшти қаерга кетгани билан қизиқди, ИИББ ходимлари эса ушбу ҳолатни содир этган шахсларни топиш учун суриштирув ишларини бошлаб юборишди…

Хабарга кўра,  "эшак бизнеси"га Самарқанд вилоятининг 5 нафар фуқароси жалб қилинган. Ушбу воқеа содир этилиши тарихи ва суд гуруҳ аъзоларини қандай жазога тортгани ҳақида қуйидаги иловада ўқишингиз мумкин.

© Foto : Тошпулат Рахматуллаев Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
5. Ўзбекистонда "Маҳалла" вазирлиги ташкил этилдими?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармон шарҳида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш; жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш каби мақсадлар маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилангани айтилган.

Ҳужжатга кўра, Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра – вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари – вазир ўринбосарига тенглаштирилган.

6. Наврўз Наврўздек бўлсин!

Ўзбекистон президентининг "Биз бу йил Наврўзни халқ сайли қиламиз. Ана шуни ҳамма билсин. Биз ҳозирдан тайёргарлик қилайлик. Ҳамма район ҳокимлари эшитсин — далаларда, боғларда сайл бўлади. Сайлда ҳаммамиз қатнашамиз", деган гапи интернет оламини "портлатган" хабарлардан бири бўлди. Ишонч ҳосил қилиш учун хабарга ўзбекистонликлар томонидан қолдирилган изоҳларни ўқишингиз мумкин!

© Sputnik / /СтрингерЗрители на городском празднике Навруз в Ташкенте
Зрители на городском празднике Навруз в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Зрители на городском празднике Навруз в Ташкенте

7. Ўзбек режиссёридан навбатдаги "лағмон"

Ўтиб бораётган ҳафтада ўзбек киноижодкорлар томонидан яратилган блокбастер жанрида суратга олинган "Дайди" фильмининг премьераси Голливуд актёри Морган Фриман сабабли қолдирилган эди. Маҳаллий ОАВ вакилларининг мурожаатига фильм режиссёри Сирожбек Абдуллаев фильмдаги Морган Фримен эмас, балки унинг Ўзбекистондаги ўхшаш чеҳраси, яъни қиёфадоши эканлигини маълум қилиб, қуйидаги суратни тақдим этган.

© "Даракчи"Бу Морган Фримен эмас, унинг қиёфадоши
Это не Морган Фриман - Sputnik Ўзбекистон
Бу Морган Фримен эмас, унинг қиёфадоши

Офарин, фантазёр!

Янгиликлар лентаси
0