Ўзбекистонлик ўсмирларнинг ярми китобдан кўра компьютерни афзал кўради

© Шарк ЗиёкориКитоб ярмаркаси
Китоб ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар ўн ўсмирдан бирининг тан олишича, ўқув адабиётидан бошқа китоб ўқимайди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази "Ўсмирлар ўзи ва оиласи ҳақида" мавзуида тадқиқот ўтказди. Ижтимоий тадқиқотда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 12-16 ёшли ўғил-қизлар иштирок этган, деб хабар берди Nuz.uz.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Журналист нигоҳи: адабиёт ўгайланиб қолдими?

Тадқиқотдан маълум бўлишича, ўсмирларнинг 43,7 фоизи ўқув адабиётини ўқиш билан чекланар экан. Ҳар ўн иштирокчидан бирининг тан олишича, ўқув адабиётидан бошқа китоб ўқимайди. Қатнашчиларнинг ярми (ўғил болалар) кўпинча тенгдошлари билан суҳбат қуриш, компьютер ўйнашни афзал билади.

Сўров натижаларига кўра аксарият ўсмирлар ота-она иштирокидаги оилада камолга етаётгани, бу уларнинг ҳаётий ва таълим олишдаги эҳтиёжлари қондирилиши, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбияланишида етакчи омил экани кўрсатилган.

Тадқиқот доирасида ўсмирларнинг ўқув даргоҳига муносабати, баҳолаш тизими, ўқитувчилар билан муомаласи, таълим масканидаги ўқув-тарбиявий жараён ҳам ўрганилган. "Мактабингизни яхши кўрасизми?" деган саволга уларнинг 90,9 фоизи ижобий жавоб берган. Мамлакат ўсмирлари ўқишни ҳаётий зарурат, деб ҳисоблайди.

ўқувчи - Sputnik Ўзбекистон
Ота-оналардан фарзанди уйда дарс тайёрлайдиган жойнинг фотосуратини сўрашмоқда

Тадқиқот жараёнида ўсмирларнинг мақсад ва интилишлари ҳам ўрганилди. Ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг деярли ҳаммаси (97,7 фоиз) ҳаётдаги мақсади ва келажакдаги режаларини белгилаб олган.

Ҳар икки ўқувчидан бирининг ҳаётдаги идеали, қаҳрамони уларнинг ота-онаси экани маълум бўлди. Ўзбекистон ўсмирлари ўқитувчилари, таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари, фан ва маданият намояндаларига ўхшашни истайди. Иштирокчиларнинг ўндан бири спортчи ва машҳур шахсларга меҳр қўйган.

Ёшларнинг аксар қисми ўзларини ватанпарвар, деб билади. Уларнинг фикрича, Ватанга муҳаббат унга садоқат билан хизмат қилиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, аждодлар меросини асраш, тарихи ва маданиятини билиш демакдир. Шу билан бирга, ўсмирларнинг фикрича, ватанпарварликнинг энг олий кўриниши уни ҳимоя қилишга ҳамиша шай туришдир.

Янгиликлар лентаси
0