05:37 23 Октябр 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси

Виртуал қабулхонага ИИВ тизими устидан тўрт ойда 46 минг шикоят тушди

Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
38420

Виртуал қабулхонага 2017 йил 24 январь ҳолатига 409 минг мурожаат келиб тушган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига энг кўп шикоят ички ишлар вазирлиги тизими устидан тушган. Бу ҳақда қабулхонанинг 4 ойлик фаолиятига бағишланган статистикада маълум қилинди.

Статистикадан маълум бўлишича, энг кўп — 46999 мурожаат ички ишлар вазирлигига ижрога юборилган ва ижроси устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Яна деярли шунча — 46339 мурожаат Тошкент шаҳри ҳокимлигига ижро учун юборилган. Мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан кўп юборилиши интернет фойдаланувчиларининг энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан боғлиқлиги айтилади.

Статистика за 4 месяца работы виртуальной приемной Шавката Мирзиёева
Виртуал қабулхона фаолият бошлаганига тўрт ой бўлди

Вилоятлардаги масъул ташкилотлар орасида "биринчилик" Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли — 20616 мурожаат. Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари ҳар бири 12 мингдан ортиқ мурожаат билан мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда қайд этилган.

"PM.gov.uz портали" 2016 йилнинг 24 сентябрида фаолият бошлаган.

Порталда айтилишича, 2017 йил 24 январь ҳолатига 409 минг мурожаат келиб тушган ва 334 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган.

Асосий мавзулар