12:38 28 Феврал 2017
Эфир
Ўзбекистон фуқароси паспорти, архив сурат

Ўзбекистонда фарзандига ўз вақтида паспорт олиб бермаган ота ёки она жарима тўлайди

© Галина Сапаева / «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
98052

Бу каби ҳолатлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Яқинда бир танишим ҳам фарзанди ўз вақтида фуқаролик паспорти олмаганлиги учун жарима тўлаганидан нолиди. Хўш, ота-оналарнинг эътирози не чоғлик асосли

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Самарқандда ўз фарзандига вақтида паспорт олиб бермаган ота жарима тўлади, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.

"Бу каби ҳолатлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Яқинда бир танишим ҳам фарзанди ўз вақтида фуқаролик паспорти олмаганлиги учун жарима тўлаганидан нолиди. Хўш, ота-оналарнинг эътирози не чоғлик асосли?", — деб ёзади мақолада нашр мухбири Ғолиб Абдусаломов.

Бу саволга Тайлоқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби Азамат Fаффоров аниқлик киритган.

"Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган. Шунга асосан, фарзанди 16 ёшга тўлган бўлса-да, ўз вақтида фуқаролик паспорти олиб бериш чораларини кўрмаганлиги учун ота ёки она маъмурий жавобгарликка тортилади", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонида биринчи марта паспорт олаётган шахс 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан маълумотларни йиғиш пункитига мурожаат этиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Теглар:
жарима, паспорт, Ўзбекистон