07:34 26 Июл 2017
Эфир
Дмитрий Пучков (Гоблин)

СССР Афғонистонда қолиши керак эди - эксперт

Sputnik / Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
63363

СССР Афғонистондан қўшнларини олиб чиққанига бугун 28 йил бўлди. 1989 йилнинг 15 февралида Совет Иттифоқининг энг сўнгги аскари Афғонистонни тарк этган эди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиялик блогер, таржимон ва Афғонистон уруши ҳақидаги ёлғонларни фош қилувчи эксперт Дмитрий Пучков (Гоблин) Sputnik мухбири билан суҳбат қилди.

"Одамлар бу ҳақда фақат телевизор айтган гапларни эслайди. Агар телевизор ҳеч нарса айтмаса — улар буни эсламайди. Уруш қатнашчилари эса — ҳеч қачон эсдан чиқармайди", — деди афсус билан Гоблин.

Ўшанда, 10 йиллик урушдан кейин Афғонистондан қўшнлар оли чиқилганда ҳамма енгил нафас олганди, лекин Афғонистонга фақат муаммолар манбаи сифатида қарамаслик керак. Тўғри 10 йиллик урушда 14,5 минг Иттифоқ аскарлари қурбон бўлди, бу кўпми камми мулоҳаза қилиш қийин, лекин ундан кейин нима бўлганини ҳеч кўришни истамаяпти.

Ундан кейин эса у ерга америкаликлар келишди ва наркотик моддалар ишлаб чиқариш 40 бараварига ошди. Бугун эса Россияда ҳар йили 100 минг ёшлар наркотик моддалар истеъмол қилиш оқибатида қурбон бўлмоқда. 10 йилда — 1 миллион киши қурбон бўлди.

"Нима учун Совет Иттифоқи, шундоқ ёнгинасида жойлашган Афғонистон бизга керак эмас деб ҳисоблаганига тушуниш қийин. Ер шарининг у четида жойлашган америкага бўлса у нимагадир керак. Биз эса Афғонистондан воз кечганимиз учун ҳар йили 100 минглаб кишилар ҳаёти билан тўлаяпмиз", — деди Дмитрий Пучков.

Совет Иттифоқи қўшнлари Афғонистон ҳудудида 1979 — 1989 йиллар давомида бўлга. Ушбу давр мобайнида Афғонистонда минглаб километр йўллар қурилди, тиббий муассаса, мактаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Асосий мавзулар