07:31 26 Июл 2017
Эфир
Продэкспо-2017

Ўзбекистон маҳсулоти Москва кўргазмасида олий мукофотни олди

© Jahonnews.uz
Жамият
Ҳавола олиш
21521

ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг вино маҳсулотлари "Звезда Продэкспо-2017" олий нишонига муносиб деб топилди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари, шарбатлар ва улар тайёрланадиган хомашёлар намойишига бағишланган XXIV "Prodekspo-2017" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Дунёнинг 50дан зиёд давлатидан 2000дан ортиқ фирма ва компаниялар қатнашган кўргазмада "Продэкспо-2017" маъмурияти томонидан ташкиллаштирилган XIX Чашначилик ва Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Росқишлоқхўжаликназорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги "Энг яхши маҳсулот-2017" танлови ҳам бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг вино маҳсулотлари танловнинг олий мукофоти — "Звезда Продэкспо-2017" олий нишонига, 17 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медали ва қатор фахрий дипломларга муносиб деб топилди.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар хорижлик шериклар билан 82 миллион долларлик шартномалар имзоладилар.

Асосий мавзулар