00:23 25 Сентябр 2017
Эфир
Иш

Шавкат Мирзиёев янги таҳлилий марказ ташкил этишга фармойиш берди

© Pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
13923

Ўзбекистонда президент фармойиши билан "Тараққиёт стратегияси" ахборот-таҳлилий маркази ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Янги марказ бир қатор жамоатчилик ва давлат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Марказ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини, шунингдек, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш билан шуғулланади.

Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта асосий йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган чораларни ҳаётга татбиқ этиш ва ҳар томонлама қайта кўриб чиқиш, экспертлар ва жамоатчилик иштирокидаги муҳокамаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилиш ва демократлаштириш жараёнига фуқаролик институтлари вакиллари, мутахассислар ва олимларни кенг жалб қилиш билан боғлиқ бўлади.

Марказ Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган анжуманларнинг ахборот-таҳлилий баёни, илғор хорижий тажриба, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳоларини ўрганиш ҳамда уларнинг кенг муҳокамасини ташкил этиш билан шуғулланади.

Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясининг самарали ижроси, қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам Марказ вазифаларига киради.

Стратегия бўйича йиллик дастурлар лойиҳасини тайёрлаш, уни амалга ошириш борасида тизимли ижтимоий мониторинг олиб бориш ва бу ҳақда кенг ахборот бериш, аҳоли фикри ва таклифларини ўрганиш ҳам марказ вазифасига киради.

Техник кўмак бериш воситалари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, ННТ, таҳлил ва ўрганишлар хизмати учун вазирлик ва идоралар томонидан тўланадиган хизмат ҳақлари ва бошқалар Марказнинг молиявий манбаси ҳисобланади.

Марказ фаолиятига кўмак бериш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ҳам тасдиқланган. У Марказнинг давлат органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлайди ва унга юкланган вазифаларни ижро этишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоатчилиги, экспертлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти вакиллари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тайёрлаш жараёнидаги муҳокамаларда фаол иштирок этишди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида ўзига хос бўлган мазкур ҳужжат муҳокамаси халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этувчи минбарга айланди. Стратегия лойиҳаси муҳокама қилиниши учун парламент, вазирлик ва ташкилотлар иштирокида махсус медиа-ҳафталик ташкил этилди.

Асосий мавзулар