00:23 25 Сентябр 2017
Эфир
Қамчиқ довони, архив сурат

Ўзбекистондаги йўлларда ягона техника сиёсати олиб борилади

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
46231

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида айтилди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 феврал куни йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича меёрий ҳужжатларни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда автомобил йўллари соҳасида ягона техника сиёсати олиб борилади.

"Автомобил йўлларини бошқариш бўйича махсус ваколатларга эга бўлган давлат органи сифатида Давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- автомобил йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш;

— автомобил йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;

— автомобил йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;

— замонавий транспорт оқими шароитида автомобил йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобил йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;

— хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, улардан транспортда фойдаланиш даражаси юқори бўлишини таъминлаш;

- илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобил йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инноватсион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасидаги

— шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, сифат стандартларига риоя этилишини таъминлаш;

— автомобил йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш", — дейилади ҳужжат матнида.

Теглар:
йўл, транспорт, Ўзбекистон

Асосий мавзулар