12:35 28 Феврал 2017
Эфир
Стюардессалар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" либослар дизайни учун танлов эълон қилди

© Узбекские авиалинии
Жамият
Ҳавола олиш
204 0 0

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси учувчилар таркиби ва борткузатувчилари учун форма кийими дизайнини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Компания сайтида билдирилишича, танловда кийим дизайнини ишлаб чиқиш соҳасида 5 йиллик тажрибага эга бўлган, мулкка эгалик шаклидан қатъи назар турли фирма ва компаниялар, жумладан, кичик ва ўрта бизнес корхоналари иштирок этишлари мумкин.

Танлов иштирокчилари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари ва ушбу турдаги хизмат кўрсатиш юзасидан қонуний ваколатга эга бўлишлари лозим.

Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар мустақил равишда ёки кийим дизайнини ишлаб чиқиш/тайёрлаш/ишлаб чиқаришга ихтисослашган бошқа компаниялар билан биргаликда, фақат битта буюртма билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов таклифлари 2017 йилнинг 20 март куни соат 17:00га қадар қабул қилинади.

Миллий авиакомпания матбуот хизмати танлов таклифлари иккита муҳрланган конвертда тақдим этилиши кераклигини маълум қилган.

Асосий мавзулар