07:53 21 Август 2017
Эфир
Пустое кресло

Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига раҳбарлар тайинланди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
36453

Ўзбекистон президентининг фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Маҳмуд Мўминович Муратов Маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маҳмуд Муратов 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари бўлиб ишлаган.

У шунингдек, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига эса Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Рустам Жавдатович Қурбонов раис этиб тайинланди.

Рустам Қурбонов Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм" компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

Асосий мавзулар