11:11 23 Август 2017
Эфир
Вид города Андижан

Андижон вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди

© Портал хокимията Андижанской области
Жамият
Ҳавола олиш
24085

Андижон вилояти ҳокимининг қарори билан Улуғнор ва Бўз тумани ҳокимлари ўзгартирилди

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимининг қарори билан Улуғнор ва Бўз тумани ҳокимлари ўзгартирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳоким қарорига кўра, Асилбек Акрамович Юсупов Улуғнор тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Юсупов бу лавозимга Абдуғофир Сулаймоновнинг ўрнига келган.

Лавозимга тайинланишдан олдин Асилбек Акрамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган.

Абдурашид Райимжонович Мамиров эса Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Бўз тумани ҳокими сифатида шу кунгача Дониёрбек Адилбоев фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Абдурашид Мамиров бу лавозимга тайинланишдан олдин Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Асосий мавзулар