12:14 17 Январ 2018
Эфир
Саудия Арабистони

Ўзбекистонлик зиёратчиларни Умра сафарига олиб бориш учун 30та рейс ташкил этилади

© Flickr/ Shahin Olakara
Жамият
Ҳавола олиш
32331

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилади

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 20 февралдан бошлаб "Умра-2017" дастури доирасида рейсларни амалга оширишни бошлади, деб хабар беради Podrobno.uz.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилади.

Бу йил дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30та рейс амалга оширилиши кўзда тутилган, 5500 йўловчи ташиш режалаштирилган.

"Умра-2017" дастурини амалга ошириш мақсадида йўловчиларга барча шароит ва қулайликларни яратиш учун Миллий авиакомпаниянинг малакали мутахассислари жалб этилган.

"Умра-2017" дастури 11 апрелгача давом этади.

Асосий мавзулар