Терминалга ҳожат қолмади: виртуал терминал хизматингизда

© Sputnik / СтрингерВиртуальный терминал "Click"
Виртуальный терминал Click - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тизим орқали тўловни амалга оширишда терминал, интернет ёки электрнинг кераги йўқ

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тадбиркорлар ва савдо нуқталари эгалари пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи виртуал терминалларни улатишлари мумкин, деб хабар берди CLICK компанияси.

Бунинг афзаллиги шундаки, тизим орқали тўловни амалга оширишда терминал, интернет ёки электрнинг кераги йўқ. Ҳаттоки ёнингизда пластик карта бўлиши ҳам шартмас. Тўлов мобил телефон орқали амалга оширилади ва маблағлар шу заҳоти сотувчига SMS хабар билан бирга келиб тушади.

Код - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда терминалсиз электрон тўлов тизими жорий қилинди

Мижозлар ва сотувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида операцияларни турли услубларда бажариш имкониятлари яратилган: USSD-меню орқали, қисқа USSD-сўров ёрдамида, мобил илова орқали ва шу билан бирга кассир ёки сотувчи томонидан ҳисоб чиқариш услубида.

Бундан ташқари, виртуал терминалга уланган ҳар бир савдо дўконига QR-коди тақдим қилинмоқда. Ушбу QR-код смартфон орқали тегишли иловалар ёки яқин вақт ичида тақдим қилинадиган CLICK мобил иловаси орқали ўқилиши мумкин.

Виртуал терминални улатиш учун тадбиркорлар ўзларининг хизмат банкларига ёки CLICK тизими билан ҳамкорлик қилаётган исталган банкка мурожаат қилишлари зарур. Банкда рўйхатдан ўтаётганда тадбиркорларга ва савдо дўконларининг эгаларига тўловларни қабул қилиш учун уникал код белгиланиб, QR-код тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0