Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади

© Sputnik / sunriseOdysseyҲайдовчи
Ҳайдовчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг янги намунаси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб берилади

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига кўра, мамлакатда шу йилнинг 1 октябридан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари жорий этилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг янги намунаси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб берилади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади.

© Sputnik / /СтрингерЯнги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси
Водительские права нового образца - Sputnik Ўзбекистон
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намуналари босқичма-босқич ўтилади.

2017 йил 1 октябрь-2018 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь-2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун мажбурий тартибда амалга оширилади.

© Sputnik / |СпутникЯнги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси
Образец водительских прав нового образца в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017-2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич — автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.

© Sputnik / /СтрингерЯнги намунадаги техник паспорт
Техпаспорт нового образца в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Янги намунадаги техник паспорт

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0