Тошкентда ЙҲҚ бузилишини видеоқайд қилиш тизими ишга тушди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМобильный комплекс видеонаблюдения
Мобильный комплекс видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг 115 чорраҳасида ўрнатилган камералар бугунги кунда қизил чироққа ўтиш ва тезликни ошириш каби қоидабузарликларни қайд қилиш имконига эга.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугундан бошлаб Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолларини видеоқайд қилиш тизими тўлақонли, онлайн-тартибда ишга тушди, РИА Новости хабарига асосан.

Мутахассислар ҳисобига кўра, ЙҲҚ бузилишини видеоқайд қилиш тизими пойтахт йўлларида тиқинлар сонини 20-25 %га камайтириши керак.

Камералар томонидан қайд этилган барча қоидабузарликлар, уч кун ичида расмийлаштирилиб, автоулов эгасига почта орқали юборилади. Агар автомобил юридик шахс номига рўйхатга қўйилган бўлса, жавобгарлик ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 15 мартдан йўл камералари жарима ёзишни бошлайди

Автоулов эгасига жаримани тўлаш учун 2 ой муҳлат берилади. Одатда инспектор томонидан ўзиб берилган жаримани тўлаш учун бир ой муҳлат берилади. Белгиланган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, 61 кундан бошлаб автоулов жарима майдончасига юборилиши мумкин.

Тошкентнинг 115 чорраҳасида ўрнатилган камералар бугунги кунда фақат қизил чироққа ўтиш ва тезликни ошириш каби қоидабузарликларни қайд қилиш имконига эга. Хабарда айтилишига кўра, автоматлаштиришнинг кейинги босқичларда камерралар уяли телефон орқали гаплашиш ва тақилмаган хавфсизлик камари каби қоидабузарликларни ҳам қайд қила бошлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0