Ўзбекистон президентининг матбуот котиби тайинланди

© podrobno.uzАсад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан
Асад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асад Хўжаев президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари - президент матбуот котиби этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Асад Хўжаев президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бунга қадар у Бош вазир ижроия аппарати раҳбари, олдинроқ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимида ишлаган.

Асад Хўжаев 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини электр алоқа муҳандиси мутахассислиги бўйича тугатган.

1995-2000 йилларда марказий аппаратнинг турли лавозимларида ишлаган. 2001-2003 йилларда "Ўзбекистон почтаси" давлат акциядорлик компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлади.

2003 йилда Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, 2004-2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори бўлиб ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0