Петербургда полициячи ўзбекистонлик паспортига ҳақоратли сўзлар ёзди

© Фото: В.Н. Горелых, предоставлено пресс-службой ГУМВД по Свердловской областиСотрудник российской полиции
Сотрудник российской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Жамият чидамли бўлса - ёвузлик гуллаб-яшнайди. Ёвузликка чидаб ўтириш керак эмас", - деб ҳисоблайди депутат Галицын.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Санкт-Петербургда қонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароси Пушкин тумани ИИБга паспорти яроқсиз ҳолга келтирилгани юзасидан мурожаат қилди.

14 март куни кеч соат олтилар атрофида Шушары шаҳарчасидаги Новгородский кўчасида полиция рангларига бўялган автомобилдаги кишилар бир неча Ўзбекистон фуқароларини тўхтатишади. Улар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари эканлигини айтиб, ҳужжатини кўрсатишни сўрайди. Паспорт ва бошқа ҳужжатлар тўғри эканига амин бўлган "полициячилар" мигрантларнинг маст эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун улардан бир неча машқлар бажаришни талаб қилади.

Паспортлар - Sputnik Ўзбекистон
Москвада қалбаки паспорт ва патент ясаган ўрта осиёликлар қўлга олинди

Бу ҳам етмаганидек, текширув охирида улар мигрантлардан пул талаб қилади. Рад жавоби олгач, "ҳуқуқ ҳимоячилари" фуқаролардан бирининг паспортига ручка билан ҳақоратли сўзлар ёзиб қайтариб беради.

Ҳужжат эгаси бундай паспорт билан ватанига қайта олмаслигини, ундан ташқари яроқсиз ҳолга келган паспорт билан чегарадан ўтиш ҳам муаммо бўлиши мумкинлигини айтиб ИИБга мурожаат қилган.

Ушбу масалани ҳал қилишда ўзбекистонлик мигрантга Москва вилояти депутати Артемий Галицын ёрдам беришга қарор қилди. У мигрантни ушбу иш юзасида Пункин тумани ИИБга ариза ёзишга кўндирди. Ҳа-ҳа кўндирган, чунки кўп фуқаролар "формадаги" кишиларга қарши ариза ёзмасликни маъқул кўради.

"Полиция раҳбарияти ушбу хунук воқеага жуда тўғри муносабатда бўлди. Бизни бўлим бошлиғи шахсан қабул қилиб, жабрланган фуқаронинг кўрсатмаларини эшитди. Ҳамма нарса диққат билан ёзиб олинди. Айбдорлар топилишига шубҳа йўқ. Айни дамда, бу ишни ким қилган бўлиши мумкинлигини ҳам биламиз", — деди Галицын Facebookда.

"Жамият чидамли бўлса — Ёвузлик гуллаб-яшнайди. Ёвузликка чидаб ўтриш керак эмас", — деб ҳисоблайди депутат.

Депутатнинг фикрига кўра, бугунги кунда ИИВ бундай ҳолатларга катта эътибор бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0