02:18 24 Август 2017
Эфир
Узбекские денежные знаки - сум

Пенсия ва нафақалар фақат Халқ банки орқали тўланади

© Flickr/ Mr Hicks46
Жамият
Ҳавола олиш
55611

Президент қарорига асосан, 2017 йилнинг июл ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар Халқ банки орқали ҳар ойнинг 27 санасида тўланади. Тўлов бошлангани ҳақида фуқаролар смс орқали огоҳлантирилади.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2017 йил 13 мартидаги № ПП-2826 сонли “Пенсия ва нафақа тўлаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Халқ банки – республика бўйича пенсия ва нафақала тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ягона  банк бўлди.

2017 йилнинг июл ойига қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди ҳисобидан нақд пулда тўланадиган пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар “Ўзбекистон почтаси” АЖдан Халқ банки бўлимлари ихтиёрига ўтказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Марказий банкининг матбуот хизмати.

Маҳаллий бошқарув органлари учун аҳоли аҳоли учун қулай бўлган маъмурий бинолардан Халқ банкининг махсус кассалари фаолияти учун бепул равишда алоҳида хона ажратиб беришлари керак.

Ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқароларга Халқ банки пенсия ва нафақа тўловларини уларнинг турар жойига олиб бориб бериши керак.

Пенсия ва нафақалар ҳар ойнинг 27 санасида тўланади. Фуқароларга тўловлар бошлангани ҳақида смс орқали хабар берилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун Халқ банки кассир ва назоратчилар ва керак бўладиган техник воситалар сонини оширади. Нақд пулларни кассаларгача еткизиб бериш учун 590 та махсус инкассатор “Дамас”лари сотиб олинади. Марказий банк ёрдамида Халқ банкида ўз инкассация хизмати ташкил қилинади.

Асосий мавзулар