Милиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган ўсмирлар жавобгарликдан озод этилди

Oбуна бўлиш
Ўтган йили Юнус Ободда вояга етмаган икки ўсмир содир этган ЙТҲ оқибатида милиция ходими қурбон бўлган эди. Тошкент шаҳар ИИБи ушбу иш юзасида изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik.  Ўтган йилнинг майида Тошкентда содир бўлган мудҳиш ҳодиса кўпчилликнинг эсида бўлса керак. Ўшанда Юнус-Ободда икки нафар мактаб битирувчиси отасининг машинасини ювиб бериш баҳонасида олиб, билдирмай кўчага ҳайдаб кетишади. Улар Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотиши оқибатида қўриқлаш хизмати ходими Абдувалиев Ермуҳаммаднинг ўлимига сабабчи бўлишган эди.

Тошкент ИИБи ушбу иш юзасида изоҳ беришди деб ёзмоқда “Даракчи” нашри.

“Болалар жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаганлиги сабабли жиноят иши ёпилди. Айбдорлар Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва реабалитация марказига жойлаштирилди”, — дейилган хабарда.

Машинасини олиб чиқиб кетилганлигини назорат қилмаган отага нисбатан маъмурий чора кўрилган.

Маълум бўлишича машина бошқарувида автомобиль эгасининг ўғли эмас, ўғлининг дўсти бўлган. Оқибатда ЙТҲ бировнинг машинасида содир этилганлиги аниқланган.

Айни дамда иккала йигит ҳам коллежда таҳсил олмоқда.

Янгиликлар лентаси
0