22:23 23 Октябр 2017
Эфир
Миядзима, Япония

Япония элчиси: Мен ҳам Наврўзни орзиқиб кутаяпман

© Flickr/ Joe deSous
Жамият
Ҳавола олиш
94 0 0

Наврўз байрами арафасида Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Ито ўзбекистонликларга ўз тилакларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. "Жаҳон" ахборот агентлиги мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда элчи шундай деди:

Ўзбекистон тарихи, чиройли табиати ва қадимий урф-одатлари Японияда жуда катта қизиқиш уйғотади. Йирик мабуот манбааларида, телевидениеда Ўзбекистон мавзуси доимо ёритиб борилади. Япониядан Ўзбекистонга туристлар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бизни хурсанд қилмоқда.

Ушбу йил менга биринчи бор  ўзбек халқи билан биргаликда Наврўзни кутиб олиш бахти кулиб боқди. Мен эшитишимча, бу байрамда қариндошлар йиғилиб биргаликда буғдойдан сумалак ва баҳор ўт ўланларида кўк сомса пиширар экан. Шунинг учун мен ҳам Наврўзни орзиқиб кутаяпман.

Японияда бизда ҳам шунга ўхшаш  байрам бор — Баҳорги тенгкунлик дейилади. Бу йил ушбу байрам 20 мартга тўғри келади. Бу ҳам бизнинг халқлар орасидаги тарихий ва маданий яқинликнинг яна бир белгисидир.

Ўтган қишда қор тез-тез ёғиб турди, совуқ кунлар узоқ давом этди, шунинг учун ҳам баҳор келиши янада катта хурсандчилик билан кутиб олинмоқда. Бутун Ўзбекистон халқига чин юракдан соғлиқ ва омад тилашга рухсат беринг!  

Асосий мавзулар