07:14 17 Октябр 2017
Эфир
Бухарский эмир Сайид Алим-хан

Бухоро амири қабри ўз ватанига қайтарилиши керак

© Прокудин-Горский
Жамият
Ҳавола олиш
2171110

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Бухоронинг сўнгги амири Сайид Олимхоннинг қабри ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Интернет сайтларидан бирида жойлаштирилган, Бухоро амири Сайид Олимхон қабри акс этган сурат, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди,  деб ёзади Podrobno.uz нашри.

Суратда амир Олимхоннинг Қобулдаги "Шадо Солихин"  қабристонида жойлашган мақбараси кўрсатилган. Кўриниб турибдики, бугунги кунда мақбара аянчли аҳволга келиб қолган.

Амир Сайид Олимхон қабри, Қобул
Амир Сайид Олимхон қабри, Қобул

Бегона юртда амирниг ҳаёти осон бўлмаган. Қимматбаҳо туҳфалар қилишга қарамасдан Афғонистоннинг бирор подшоҳи Олимхонни қўллаб қувватламайди, унинг болалари ҳуқуқлари чекланиб, оддий халқ даражасига туширилади. Устига устак Англия банки ҳам амирга тегишли бўлган пулларни қайтариб бермайди.

Амир Олимхон 1943 йилда  Афғонистон бош вазири Аҳмадшоҳга ёзган мактубида: "Афғонистонга келганимга 23 йил бўлди. Шу давр ичида  кўп ғурбат ва мусибатларни бошимдан кечирдим. Лекин ватан ёди бир муддат ҳам қалбимни тарк этмади. Ватан ёди билан яшадим ва ватан ёди билан ўламан”, — деган ҳасратли сўзларни айтган экан.

Амир Олимон 1944 йилда 64 ёшида Қобулдан 11 км масофада жойлашган Фатуҳ қалъасида вафот этади.

Ўлими олдидан Бухоронинг сўнгги ҳукмдори ўз қабрига қўйидаги сўзларни ёзиб қолдиришни васият қилган: "Ватансиз амир — ночору абгор, ватанида ўлган гадой — ҳақиқий амир" (тарж.)

Совет Иттифоқи даврида ҳар қандай ҳукмдор, жумладан амир Олимхон хотираси ҳам имкон қадар қораланган. Тарихий фактлар бузиб кўрсатилган ёки бутунлай йўқ қилинган. Албатта, бунинг эвазига халқ маданияти, миллий  урф-одатларнинг бир қисми ҳам буткул йўқолиб кетган,  дексак адашмаймиз.

Маълумки, ўзбек халқи вафот этганлар ҳақида ёки фақат яхши нарсаларни ёки ҳеч нарса эсламайди.

Юқоридаги фотосурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фаол муҳокамасига сабаб бўлди. Қуйида улардан айримларини келтирамиз.

"Жойлари Жаннатдан бўлсин". 

"У киши бизнинг шаҳар тарихидан ҳеч қачон ажралмайди. Жойлари Жаннатдан бўлсин".

"Ўзбекистон у кишининг қабрларини таъмирлаши керак. Афғонистон билан муносабатларимиз дўстона-ку".

"У ўз даврининг вакили бўлган. Шарқнинг кўп ҳукмдорлари зулмкорлик қилган. Бунга кўп вақт бўлди. Биз уни суд қила олмаймиз. Тарихни ўзгартириб бўлмайди".

"Ҳозир Россия ҳам ўз ўз подшоҳ авлодлари қабрини топиб қайта кўмишмоқда. Шоҳ оиласини (Царская семья) ҳам топиб ҳурмат ва эҳтиром билан қайта кўмишди".

Асосий мавзулар