17:27 28 Июн 2017
Эфир
Ravon Nexia R3

Ҳоким ўринбосарларига 47та «Nexia-3» топширилди

© nexia-ravon.ru
Жамият
Ҳавола олиш
195 0 0

Ўзбекистон президенти қарори асосида амалга оширилаётган ушбу чоралар ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши керак.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қорақалпоғистон республикасида жойлашган шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарларига, хизмат фаолиятини амалга ошириш учун 47 та янги "Nexia-3" автомобиллари берилди, деб хабар қилмоқда Kruz.uz нашри.

Жумладан, Хўжайли ва Кегайли туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари,  саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари учун 47 та штат бирлиги ажратилган. Уларнинг брачасига «Nexia-3» автомашинаси ажратиб берилди.

Ўзбекистон Президентининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги махсус Қарори асосида Республика бўйлаб ҳоким ўринбосарларини автомашина билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бир неча кун олдин Андижанда туман ҳокимлари ўринбосарларига 50та Nexia автомобиллари теригани ҳақида хабар берган эдик.

 

Асосий мавзулар

  • Касса в здании пассажирского вокзала

    "Тошкент - Урганч" йўналишида кассирлар "билет йўқ" деган вагон манзилга ярим бўш ҳолда етиб борган. Бундан ҳайрон бўлган фуқаро ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдирди.

    71
  • Остонада бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси

    Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "Expo 2017" иштирок этаётган давлатлар мухлисларни қандай чорлаётганини биласизми? Миллионлаб одамларни гўзаллиги билан мафтун қилган мажмуани қуришга қанча сарфланганини-чи? Остонада сафарда бўлиб қайтган журналист Даврон Тожиалиев томонидан тайёрланган репортаж орқали шу ва бошқа қизиқарли маълумотларни билиб оласиз

    116
  • Катта Рахмат: Мирзиёев о гостеприимстве России и чувстве окрыленности

    Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

    1457