Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Наврўз билан қутлади

© SputnikЭмомали Рахмон и Шавкат Мирзиеев
Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва унинг оиласига фаровонлик ва бахт, соғлик-саломатлик, янгидан-янги муваффақиятлар, тожик халқига эса тинчлик, гуллаб-яшнаш ва янада ривожланишни тилаган

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Наврўз байрами билан қутлаб, табрик телеграммаси жўнатди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Узбекистан встречает Навруз - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Наврўз тадбирлари ўтказиладиган жойлар номи эълон қилинди

Табрик телеграммасида жумладан шундай дейилади: "Ўзининг қадимийлиги ва ажойиб гўзаллиги билан ажралиб турувчи Наврўз асрлар оша Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари менталитетининг, анъана ва эзгу интилишларининг ўзига хослиги ва яқинлигини гавдалантириб келмоқда…

Бу байрам, шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро манфаатлар ҳисобга олинган қатъий тамойиллар асосида ҳар томонлама кучайтиришга содиқлигимизнинг рамзи ҳамдир. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қўшничилик ва узоқ муддатли ҳар томонлама ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонаман".

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва унинг оиласига фаровонлик ва бахт, соғлик-саломатлик, янгидан-янги муваффақиятлар, тожик халқига эса тинчлик, гуллаб-яшнаш ва янада ривожланишни тилаган.

Янгиликлар лентаси
0