07:29 28 Апрел 2017
Эфир
Конкурс «Краса Узбекистана» проходит в Казани

Бугун Татаристон пойтахтида "Ўзбекистон гўзали" аниқланади

© Nuz.uz
Жамият
Ҳавола олиш
424 0 0

Танлов ғолибаси деб топилган қиз "Жаҳон дурдонаси-2017" талабалар ўртасидаги халқаро гўзаллик ва истеъдодлар танловида иштирок этиш имкониятига эга бўлади

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Қозон шаҳрида "Ўзбекистон гўзали" гўзаллик ва истеъдодлар танлови ўтказилмоқда. Танлов финали бугун Татаристон халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтади, деб хабар беради Nuz.uz.

"Ўзбекистон гўзали —2017" танлови ғолиблиги учун Татаристонда яшовчи ўзбек қизлари беллашишмоқда. Саралаш босқичларидан ўтган етти нафар қиз финалга етиб келишди.

Танлов ғолибаси деб топилган қиз "Жаҳон дурдонаси-2017" талабалар ўртасидаги халқаро гўзаллик ва истеъдодлар танловида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

"Ўзбекистон гўзали" танлови Татаристондаги ўзбекларнинг миллий-маданий мухторияти ва "Татаристондаги Ўзбекистон Республикаси ёшлари" ҳудудий жамоат ташкилоти томонидан ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар