01:49 23 Август 2017
Эфир
Лола Каримова

Лола Каримова-Тилляева Наврўз табригини изҳор қилди

© Istagram
Жамият
Ҳавола олиш
242 0 0

"Баҳор гўзаллигидан баҳра олиб, қалбларингиз меҳр-мухаббатга ва нурга тўлсин! Наврўз муборак!", деб ёзади у

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали Наврўз байрами билан табриклади.

"Буюк ипак йўли бўйида истиқомат қилувчи миллионлаб одамлар, турли миллат ва элат вакиллари ҳар йили баҳорда 3 минг йиллик тарихга эга Наврўз байрамини нишонлайдилар. Ушбу байрам ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Наврўзи олам — шарқона янги йилнинг бошланиши ва табиат уйғонишининг рамзи бўлиб, турли миллатлар, маданиятлар ва динларга мансуб инсонлар орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Саҳифамнинг азиз муштарийлари, мен сизларни янгиланиш ва яшариш байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Баҳор гўзаллигидан баҳра олиб, қалбларингиз меҳр-мухаббатга ва нурга тўлсин! Наврўз муборак!", деб ёзади у.

Асосий мавзулар