22:43 24 Май 2017
Эфир
Жители  Республике Узбекистан

МДҲдаги энг бахтли инсонлар Ўзбекистонда яшайди

© Flickr/ Giorgio Montersino
Жамият
Ҳавола олиш
57461

БМТ буюртмасига кўра тайёрланган ҳисоботга кўра, Норвегия дунёнинг аҳолиси энг бахтли бўлган давлати экан

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Халқаро бахт куни — 20 мартга атаб Sustainable Development Solutions Network ташкилоти томонидан тайёрланган бахт бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 47-ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Италия эгаллади. Тадқиқотга кўра, ўзбекистонликларнинг 96%и ўзларини бахтли деб ҳисоблайдилар.

Бахт даражаси бўйича иккинчи ўринда — Дания, ундан кейинги поғоналардан эса Исландия, Швейцария, Финляндия, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция жой олган.

Ўзбекистон 49-ўриндаги Россияни ҳам ортда қолдириб, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллади.

Рўйхатда Молдавия 55-, Туркманистон 59-, Қозоғистон 60-, Беларусь 67-, Озарбайжон 85-, Тожикистон на 96-, Қирғизистон 98-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Арманистон энг қуйи — 121-ўринга жойлашди.

Ҳисоботда олтита омил эътиборга олинди — аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми, умр кўриш давомийлиги, ижтимоий кўмак, кишилар томонидан қарорларнинг эркин қабул қилиниши, коррупция даражаси ва сахийлик.

Асосий мавзулар