17:26 28 Июн 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Сурхандарьинскую область

Шавкат Мирзиёев А.Қодирий истироҳат боғида сайлда қатнашди

ИА "Жахон"
Жамият
Ҳавола олиш
43760

Бугун, 20 март Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Наврўз кенг нишонланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Тошкентдаги Абдулла Қодирий маданият ва истироҳат боғида бўлиб халқ сайлида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча туманларида, боғ ва сайлгоҳларида Наврўз кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайилда иштирок этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Президент истироҳат боғига соат 12 да етиб келди. Боғни айланиб чиқиб у ерда жамланган одамлар билан саломлашди ва айримлар  билан алоҳида суҳбатлашди.

Шундан кейин Шавкат Миромонович парламент раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари  билан бирга байрамона безалган дастурхон атрофидан жой олди.

Кейин давлат раҳбарияти ва меҳмонлар эътиборига байрам концерти тақдим этилди. Меҳмонлар дастурхонга тортилган Наврўз таомларидан баҳраманд бўлишди.  

Президент бир соатдан кейин байрам ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, боғни тарк этди ва байрам тантаналари давом этаётган, Тошкентнинг бошқа манзилларига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрамида ҳар бир туманда ҳар бир боғда халқ сайли ташкил қилиш кераклиги ҳақида гапирган эди.

"Наврўз — бу сайл. Бу йил ҳаммамиз сайлда қатнашамиз. Одамлар эмин-эркин хохлаган боғига борсин, юрсин, мазза қилсин", — деган эди президент 2016 йил  якунларига бағишланган мажлисда.

Ундан ташқари давлат раҳбари, бу йил 20-21 мартни дам олиш куни деб эълон қилиб, фуқароларга бирин-кетин уч кун дам олиш имконини яратган эди.

Асосий мавзулар

  • Касса в здании пассажирского вокзала

    "Тошкент - Урганч" йўналишида кассирлар "билет йўқ" деган вагон манзилга ярим бўш ҳолда етиб борган. Бундан ҳайрон бўлган фуқаро ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдирди.

    68
  • Остонада бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси

    Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "Expo 2017" иштирок этаётган давлатлар мухлисларни қандай чорлаётганини биласизми? Миллионлаб одамларни гўзаллиги билан мафтун қилган мажмуани қуришга қанча сарфланганини-чи? Остонада сафарда бўлиб қайтган журналист Даврон Тожиалиев томонидан тайёрланган репортаж орқали шу ва бошқа қизиқарли маълумотларни билиб оласиз

    112
  • Катта Рахмат: Мирзиёев о гостеприимстве России и чувстве окрыленности

    Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

    1451