Дэвид Рокфеллер 101 ёшида оламдан ўтди

© Sputnik / Вячеслав Рунов / Медиабанкка ўтишМихаил Горбачев ва Дэвид Рокфеллер
Михаил Горбачев ва Дэвид Рокфеллер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дэвид Рокфеллер глобализация ва неоконсерватизмнинг кучли тарғибчиси сифатида инсоният хотирасида қолади.

ТОШКЕНТ, 21мар — Sputnik. Дунёнинг энг бадавалат одамларидан бири бўлган Дэвид Рокфеллер 101 ёшида Нью Йоркда вафот этди.

Дэвид машҳур Рокфеллерлар оиласи вакили. Унинг бобоси Жон Рокфеллер 20 аср бошларида Standart Oil компаниясини ташкил қилган. Кейинчалик эса нефт бизнеси уни дунёнинг энг биринчи доллар миллиардерига айлантирган.

Рокфеллерлар оиласи бугун ҳам дунёда энг таъсири кучли оилалардан бири ҳисобланади. Улар турли бизнес ва хайрия фондларини бошқаришади. Ўлими олдидан Дэвид Рокфеллер Forbes рейтингида 581 ўринни эгаллаган эди. Унинг бойлиги 3,3 млрд. Долларга баҳоланган.

Дэвид Рокфеллер Нью Йоркда туғилган. 1936 йилда Гарвард университетини якунлаб, Лондондаги Иқтисодиёт  ва сиёсат фанлдари мактабига кирган. 1940 йилда Чикаго университетида Иқтисодиёт доктори унвонинни ҳимоя қилган.

Рокфеллер Иккинчи жаҳон уруши йилларида (1942) оддий аскар лавозимида ҳарбий хизматга кирган.1945 йилда хизматини капитал унвонида якунлаб давлат хизматига кирган. 1974 йилга қадар ҳарбий разведка соҳасида ишлаган.

1947 йилдан — 1981 йилга қадар Chase Manhattan Bank да ишлаган.

Дэвид Рокфеллер глобализация ва неоконсерватизмнинг дунёда биринчи бирини ва энг кучли тарғибчиси сифатида инсоният хотирасида қолади.

Янгиликлар лентаси
0