12:41 13 Декабр 2017
Эфир
Банк карталари тўлов терминали. Архив сурат

22 мартда пластик карталар вақтинча ишламайди

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
260 0 0

Умумреспублика Процессинг Маркази пластик караталар тизимида профилактика ишлари олиб борилиши туфайли тизим вақтинча ишламаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон пластик карталар тизими 22 март куни вақтинча ишламайди деб хабар қилмоқда Uzcard расмий саҳифаси.

"Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2017 йил 22 март соат 01:00 дан 02:00 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин", — дейилган Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази хабарида.

Хабар сўнггида,  Процессинг Маркази вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

Асосий мавзулар