Ўзбеклар Голливудга ҳам Наврўз шукуҳини олиб келишди

© facebookНавруз в Голливуде
Навруз в Голливуде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида, Голливудда ушбу айём ўзига хос тарзда нишонлангани тасвирланган видеоролик тарқалди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Бугун баҳорнинг энг гўзал ва латофатли байрамларидан бири бўлган Наврўзи олам нишонланмоқда.

Қувонарлиси, ушбу айём бошқа юртларда истиқомат қилаётган ўзбеклар томонидан ҳам кенг байрам қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида, Голливудда ушбу айём ўзига хос тарзда нишонлангани тасвирланган видеоролик тарқалди.

Унда бир гуруҳ ўзбек санъаткорлари, жумладан Отабек Мадраҳимов, Феруза Латипова ва бошқаларнинг Голливуд водийсида шўх тарона куйлаб, рақсга тушаётганлари акс этган.

Янгиликлар лентаси
0