Тошкент учун 865 дона замонавий автобус сотиб олинади

© MAN Bus InternationalАвтобус фирмы MAN
Автобус фирмы MAN - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун икки турдаги - катта сиғимли MAN ва ўрта сиғимли Isuzu автобуслари сотиб олинади

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Автобуслар Ўзбекистон ҳукумати тасдиқлаган "Тошшаҳартрансхизмат" корхонаси ҳаракат состави паркини янгилаш дастури доирасида сотиб олинади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бепул Wi-Fi ҳақидаги маълумотнома - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобуслари Wi-Fi интернет билан таъминланади

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун икки турдаги — катта сиғимли MAN (350 дона) ва ўрта сиғимли Isuzu (515 дона) автобуслари сотиб олинади. Ҳар икки бренддаги автобуслар Самарқанддаги заводларда ишлаб чиқарилади. Бу йилнинг ўзида 190 дона, 2018 йилда 285, 2019 йилда 390 дона автобус сотиб олинади.

Катта сиғимли автобуслар давлат бюджети маблағлари эвазига, ўрта сиғимли автобуслар эса тижорат банклари кредитлари, Asaka-Trans-Leasing, O'zavtosanoat-leasing лизинг компаниялари воситалари эвазига сотиб олинади.

MAN Avto-Uzbekistan корхонаси яна бир ташаббус билан чиққан — жорий йилнинг ўзида "Тошшаҳартрансхизмат"нинг барча корхоналари MAN автобусларига техник хизмат кўрсатувчи сервис марказлари ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0