Наманган Россиянинг икки вилояти билан алоқаларни мустаҳкамлайди

© Новости УзбекистанаНаманган налаживает связи с регионами России
Наманган налаживает связи с регионами России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация бир ҳафта давомида Уралдаги йирик шаҳарлар - Челябинск ва Екатеринбургга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 25 март куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Россияга сафар қилади. Делегация бир ҳафта давомида Уралдаги йирик шаҳарлар — Челябинск ва Екатеринбургга ташриф буюради.

Ушбу сафардан мақсад Ўзбекистон ва Россия вилоятлари ўртасида бевосита мулоқотни йўлга қўйишдир. Вилоятдаги йирик корхоналар бўлган "Наманган момиқ сочиқлари" МЧЖ ва "Нафис текс груп" МЧЖ ҳар икки шаҳарда савдо уйларини очишни режалаштирган. "Муҳаммадий текстиль" МЧЖ эса Уралдаги саноат корхоналарига барча мавсумларга мўлжалланган махсус кийимлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаш ниятида.

Хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов (слева) - Sputnik Ўзбекистон
Андижон ва Новосибирск ўртасида "яшил йўлак" яратилади

Делегация ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат, текстиль ва оғир саноат йўналишларида ўзаро бизнес лойиҳаларни ўрнатиш бўйича ҳам режаларга эга, деб ёзади NUZ.UZ.

Масалан, "Наманганмаш" АЖ негизида Челябинск ва Свердловск вилоятлари корхоналари иштирокида Россия технологиялари асосида арматуралар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф этилади.

Бугунги кунда Россияда Наманган корхоналари иштирокида ташкил этилган 24 савдо уйи фаолият кўрсатмоқда. Кейинги уч йил давомида Наманган вилояти ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 232,4 миллион долларни ташкил этди.

Янгиликлар лентаси
0