Назарбоев: бугун деярли миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Тошкент билан иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганлигини қайд этди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Тошкент билан иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганлигини қайд этди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

"Биз музокараларимизни кечаёқ бошлаб юборганмиз, чегараларни очиш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, ўзаро савдо кескин ошгани ҳақида гаплашдик. Янги маҳсулот турлари пайдо бўлмоқда. Бугун улкан бизнес-форум бўлиб ўтади, ҳар икки томондан 500 бизнесмен қатнашади. Менга айтишларича, деярли бир миллиард долларлик 75 шартнома имзоланади, бу тарихимизда илк марта бўлади", — деди Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида.

Дворец Президента Ак орда в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Остона ва Тошкент ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзолайди

Унинг айтишича, кейинги беш ойда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 30 фоизга ошган.

"Биз Сизни жудаям кутгандик, ўзбек халқи Сизни сайланганлиги билан қутлаймиз. Қозоғистон халқи фаровонлик, тўкин-сочинлик тилайди. Келажакда ҳам иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларда Ўзбекистон ва Сизга жиддий суянамиз. Ташрифингиз муваффақиятли ўтиши учун барча шароитлар яратилади", — деди Қозоғистон етакчиси.

Янгиликлар лентаси
0