Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече со специалистами сферы здравоохранения
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече со специалистами сферы здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Темир йўл транспорти, энергетика, нефть-газ соҳаси ва Ўзбекистонда инфратузилмавий объектларни қуришга Хитой компанияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг май ойида Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Тошкентда бошланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи йиғилиши давомида маълум бўлди.

Музокаралар давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион, молиявий-техник ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди

Хитой делегацияси раҳбари ўз нутқида иқтисодиётнинг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади ва Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Йиғилиш якунларига кўра томонлар келгусида ишлаб чиқиш учун мўлжалланган қатор амалий лойиҳа ва таклифларни кўриб чиқишни режалаштирдилар. Темир йўл транспорти, энергетика, нефть-газ соҳаси ва Ўзбекистонда инфратузилмавий объектларни қуришга Хитой компанияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хитой Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошган. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 704 корхона фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0