Куз мавсумида Сергелида 66та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКўп қаватли уйларнинг қурилиши
Кўп қаватли уйларнинг қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мустақиллигининг 26-йиллик шодиёнаси арафасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 66 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида бунёд этилаётган мазкур уйлар 2500 дан зиёд оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда айтилишича, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.

Коттеж типида қурилаётган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Арзон уйлар неччи балли зилзилага бардош беради?
Ўзбекистон президентининг 2016-йил 22 ноябрдаги "2017-2020-йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2017-2020-йилларда шаҳарларда 945та кўп хонадонли уй-жой қуриш режалаштирилган.

"Сергели туманидаги қурилиш ишлари учта майдонда олиб борилмоқда. Биринчи майдондаги 66 та етти қаватли уйнинг калитлари хонадон соҳибларига Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида топширилиши кўзда тутилган. Мазкур уйлар қуриб битказилиши билан 4000 дан зиёд оила ўз шахсий хонадонига эга бўлади. Кўп хонадонли уйлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда.

Шунингдек, мактаблар, болалар боғчалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши режалаштирилган. Ҳудуд ободлиги таъминланади", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0