10:43 24 Январ 2018
Эфир
Боинг 767-300 авиакомпании Узбекские авиалинии

Ўзбекистон ҳаво йўллари Душанбеда ваколатхона очди

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Жамият
Ҳавола олиш
172 0 0

Тожикистон ҳудудида чипталар сотиш FLY.TJ авиакомпанияси кассаларида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 26 мар —Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари"  Тожикистонда расмий ваколатхона очди. Тошкент — Душанбе орасида доимий жадвал бўйича амалга ошириладиган парвозлар 4 апрелдан амалга оширила бошлайди.

Миллий авиакомпаниянинг Тожикистондаги вакили Орифжон Рузимуродов Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тожикистонга келиши билан нималар ўзгаришини айтиб берди.

"Авиакомпаниямиз 1992 йилда пайдо бўлган вақтдан бери Европа, Шимолий Америка, Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё, МДҲ мамлакатлари ва Россиянинг 15 шаҳарларига йўловчи ва юк ташиш хизматлари кўрсатиб келмоқда.  

Авиакомпаниямизнинг Тожикистонга келиш билан сизнинг мамлакатингиз фуқаролари ва меҳмонлари, дипломатик корпус вакиллари, Тожикистонда ишлаётган бизнесменлар ва сайёҳлар учун Тошкент орқали учиш имконияти пайдо бўлади", — деди Рўзимуродов.

Ундан ташқари, вакилнинг сўзларига қараганда, икки мамлакат фуаролари учун бир-бирлари томонига қисқа вақтда ўзаро сафар уюштириш имконияти пайдо бўлади.

Тожикистонда чипталар сотиб олиш имконияти ҳақида бериган саволга, Рўзимуродов "Ўзбекистон Ҳаво йўллари", FLY.TJ бренди остида фаолият кўрсатаётган "Антарес" компанияси билан шартнома тузганини хабар қилди.

Ушбу авиакомпания кассалари Тожикистон пойтахти ва бошқа шаҳарларида жойлашган кассалари орқали Ўзбекистон ҳаво йўлларининг барча парвозларига чипталар сотиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон орасида авиақатном 1992 йилда Тожикистонда содир бўлган фуқаро уруши туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Podrobno.uz хабарига асосан.

Асосий мавзулар