08:28 24 Январ 2018
Эфир
Эрон байроғи. Архив сурат

Эрон АҚШнинг 15 компаниясига қарши санкциялар киритди

REUTERS/Raheb Homavandi/File Photo
Жамият
Ҳавола олиш
28720

Маҳаллий гашр хабарига кўра, ушбу чекловлар "ҳудуддаги халқларни хўрлашда иштирок этаётган фирмаларга қарши қаратилган".

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Эрон Ислом Республикаси АҚШнинг "террорчиликка ёрдам бераётган" 15 компанияларига қарши санкциялар киритганини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу чоралар АҚШ томонидан Эронга нисбатан киритилаётган бир томонлама чеклов чораларига қарши жавоб бўлди.

"Чекловлар террорчиликни қўллаб қувватлаётган сионист уюшмалар ва ҳудуддаги халқларни хўрлашда иштирок этаётган фирмаларга қарши қаратилган", — дейилган Тасним ахборот агентлиги хабарида.

Эрон томонидан чеклов киритилган компаниялар орасида қуйидагилар бор: BENI Tal, United Technologies Produces, RAYTHEON, ITT Corporation, Re/Max Real Estate, Oshkosh Corporation, Magnum Research Inc, Kahr Arms, M7 Aerospace, Military Armament Corporation, Lewis Machine and Tool Company, Daniel Defence, Bushmaster Firearms International, O.F Mossberg & Sons ва H-S Precision Inc.

"Мазкур компаниялар билан ҳар қандай алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш тақиқланган, Эрон Ислом республикаси ваколатлари доирасидаги ҳудудларда ушбу компанияларга тегишли мол-мулк мусодара қилинади, компания ходимлари ва раҳбарларига визалар берилмайди", — дейилади Эрон ТИВ баёнотда.

Ҳужжатда, айтилишиа қараганда, агар зарур бўлиб қолса, Американинг бошқа компания ва жисмоний шахслари бу рўйхатга киритилади.

Асосий мавзулар