Ички ишлар вазири сенаторларга ҳисобот берди

© Газета.uzЗдание сената Республики Узбекистан
Здание сената Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар ички ишлар органлари ходимларининг касбий савиясини ошириш ишларини жиддий равишда яхшилаш, шу мақсадда минтақавий семинарларини ўтказиш зарурлигини қайд этдилар

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишга замон талабларига жавоб берадиган янги ёндашувларни татбиқ этиш, жиноятчиликка қарши курашишга жамоатчиликнинг кенг қатламларини жалб қилиш, профилактика инспекторларининг бевосита аҳоли орасида иш олиб боришини ташкил этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йилнинг ўтган қисқа даври мобайнида республиканинг 5253 та маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурор, ички ишлар вазири ва Марказий банк раиси Сенатга ҳисобот топширади

Жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика инспекторларини улар фаолиятига хос бўлмаган юмушлардан озод қилиш, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш бўйича мунтазам ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва судлар билан ҳамкорликда жиноятларни фош қилиш борасидаги ишларни яхшилаш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, ходимлар, айниқса профилактика инспекторлари учун муносиб хизмат ва маиший шарт-шароитлар яратишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Сенаторлар ички ишлар органлари ходимларининг касбий савиясини ошириш ишларини жиддий равишда яхшилаш, шу мақсадда минтақавий семинарларини ўтказиш зарурлигини қайд этдилар. Одамлар дарду-ташвишларига бефарқ муносабатда бўлган, қонунни суиистеъмол қилган ва бузган ходимларга нисбатан ўз вақтида қатъий чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0