Грузияда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси очилиши мумкин

© Sputnik / Катерина Совдагари / Медиабанкка ўтишКупол над зданием президентского дворца в Тбилиси.
Купол над зданием президентского дворца в Тбилиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Грузия ижрочи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Тбилисида мамлакатнинг дипломатик ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ вакиллари жой олган. Делегацияга Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилмоқда.

Грузияга ташрифи чоғида Ўзбекистон вакиллари Грузия иқтисодиёт ва тараққиёт вазири Георгий Гахария ва парламент раҳбари Ираклий Кобахидзе билан учрашув ўтказдилар.

Тбилисидаги президент саройи гумбазида ўрнатилган байроқ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Грузия билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади

Кобахидзе Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Сафоев ва Кобахидзе шунингдек, минтақада транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш борасида суҳбатлашдилар. Томонлар маданият ва фан йўналишидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини қайд этдилар. Учрашувда Ўзбекистоннинг Грузиядаги дипломатик ваколатхонасини очиш истиқболи ҳақида ҳам сўз борди.

Георгий Гахария билан учрашув чоғида туризм, алоқа ва ташқи савдо соҳаларида келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Грузия 1994 йилда дипломатик алоқалар ўрнатган, лекин ўзаро элчихоналар очилмаган. Грузиянинг Тожикистондаги дипломатик миссияси Ўзбекистонни, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси эса Грузияни қамраган.

Янгиликлар лентаси
0