14:49 24 Май 2017
Эфир
Водительское удостоверение Узбекистана

Мигрантлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олишнинг осон йўли ишлаб чиқилмоқда

© Sputnik/ Вадим Шекун
Жамият
Ҳавола олиш
33410

Ўқиш муддати қисқартирилган, кўпроқ малака ошириш тарзида бўлиб ўтади. Ҳайдовчи аввал бироз теория ўрганади, кейин машқ майдонида ва шаҳар кўчаларида тайёргарликдан ўтади.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Москва автомактаблари гильдияси мигрантлар учун 1,5 ойда гувоҳнома олиш таклифи тайёрламоқда. Эксперт фикрига кўра, бундай йўл мигрантлар учун гувоҳнома олишни тезлаштиради ва имтиҳондан муваффақиятли ўтиш эҳтимолини оширади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб ҳайдовчи бўлиб ишлашни хохлаган чет эл фуқаролари Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлишлари керак. Иш берувчилар россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароларини ишга қабул қилган ҳолда уларга 50 минг рубл  жарима солинади.

Ушбу масала борасида Sputnik Тожикистон мухбири "Таксичи" ҳудудлараро профсоюзи раҳбари Ярослав Щербин билан суҳбат қилди.  

"Биз автомактаблар гилдияси билан бирга 1,5 — 2 ой ичида ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни истаган барча чет эл фуқаролари учун таклиф тайёрляпмиз. Бугун ушбу масалани Москва Савдо-саноат палатасида муҳокама қиламиз. Ким истаса ушбу таклифдан фойдаланиши мумкин", — деди Щербин Sputnik мухбирига.   

Мутахассис айтишига қараганда ўқиш муддати қисқартирилган. У кўпроқ малака ошириш тарзида бўлиб ўтади. Ҳайдовчи аввал бироз теория ўрганади, кейин машқ майдонида ва шаҳар кўчаларида тайёргарликдан ўтади.

Расмий йўл билан гувоҳнома олишни истаган ҳайдовчилар ўзлари тўғридан-тўғри ГИБДДга мурожаат қилишлари мумкин. Бундай ҳолда ҳайдовчи гувоҳномасини тасдиқлаш учун Россия Полицияси бошқа мамлакат ИИВга сўров хати юборади. Хат бориб жавоби келгунча одатда икки ой вақт керак бўлади. Кейин имтиҳон топширилади. Агар ҳайдовчи имтиҳондан ўта олмаса, яна бир ой навбат кутиб туриш керак бўлади.

Щербиннинг фикрига кўра, йўл қоидалари рус тилида бўлгани ва ҳайдовчиликка ўқишдан бир неча йил ўтгани туфайли кўпчиллик ҳайдовчилар йўл-ҳаракати қоидаларини унутган бўлишлари мумкин. Қисқартирилган тайёрлов курсидан ўтиш, мигрант ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини такрорлаб олишига ва имтиҳондан муваффақиятли ўтишига ёрдам беради.

Асосий мавзулар