10:29 22 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
1596152

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи давомида Қизилтепа туманининг "Маликобод" маҳалласида нуроний онахонлар билан суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи давомида Қизилтепа туманининг "Маликобод" маҳалласида нуроний онахонлар билан суҳбатлашди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Подробно.уз нашри хабарига кўра, Мирзиёев суҳбат давомида бўлажак қайноналарга ва шундай мақомга эга аёлларга маслаҳат берган.

"Агар биз аёлларнинг мавқеини яхшиласак, жамиятдаги аҳвол ўзгаради. Келин ким? Келин — бизнинг қизимиз. Биз мана шу қизимиз учун яхши шароитларни яратиб беришимиз керак. Қайноналар келинни қизим, деб аташларини хоҳлайман. Ахир уларнинг ҳам қизлари бир кун келин бўлади. Сизлар нима учун аксарият ҳолларда ёш аёллар керакли шарт-шароитларни топа олмайдилар, дея савол беришингиз мумкин: чунки қайнонасидан яхши гап эшитмайди, эри ёмон муомала қилади. Натижада эр-хотин ажрашади, қайнона эса орадан олти ой ўтиб уйга янги келин олиб келади. Бу бизлар учун уят бўлиши керак. Шунинг учун ҳам мен бу мавзуни кўтардим, балки энди одамларга тушунарли бўлар", — деган президент.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1408
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    84
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    168