02:37 13 Декабр 2017
Эфир
Движение транспорта в городе Ташкенте

Камерадан рақамини яширган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин

© Sputnik/ Алексей Бабушкин
Жамият
Ҳавола олиш
70711

ЙҲХБ ходими турли усуллар билан давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кириш ҳуқуқига эга

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Пойтахт чорраҳаларида ишлаётган камералардан автомашинаси рақамини яшириш учун турли ҳийлалардан фойдаланган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

ИИББнинг маълумот беришича, давлат рақам белгиларини тўлиқ кўришга тўсқинлик қилувчи турли жисм ва қопламалардан фойдаланиш қоидабузарлик эканлиги Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 127-моддасида кўрсатилган. Унга кўра, бундай қоидабузарликни содир этган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахслар эса уч баравардан беш бараваргача миқдорда жарима тўлайдилар.

Бунда ЙҲХБ ходими турли усуллар билан давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кириш ҳуқуқига эга.

Асосий мавзулар