Ўзбекистонда 700га яқин "Матбуот" киосклари ёпиб қўйилди

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уларнинг аксариятида янги хизмат турлари, хусусан, интернет ҳамда халқаро телефон сўзлашув карталари, уяли алоқа телефонларига тўлов карталари сотуви, телефон-факс ва нусха кўпайтириш хизматлари йўлга қўйилмаган

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Бугунги кунда "Матбуот" киоскларининг 700 га яқини тўлов терминаллари билан таъминланмагани учун ёпиб қўйилган, деб хабар бермоқда "Кун.уз".

Хабарга кўра, "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси томонидан вақтли матбуот нашрларини аҳолига тез ва сифатли етказиб бериш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, муаммо ва ечимларга бағишлаб Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида юқоридаги рақам келтирилган.

Суд - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2016 йилда бир телеканал ва бир нечта газета ёпилди

"Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси бош юрист-консультанти Алишер Қосимовнинг айтишича, аҳоли гавжум жойларга 153 ҳамда пойтахтнинг марказий кўчаларига янги типдаги 98 киоск жойлаштирилган.

Жорий йил учун обунани расмийлаштириш ва етказиб бериш харажатлари бўйича тарифлар сезиларли даражада пасайтирилиб, баъзи нашрлар, хусусан, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ва болалар учун нашрларга имтиёзлар қўлланилган.

Akmt.uz веб-сайтида обуна катологининг электрон кўриниши жойлаштирилган бўлиб, интернет тармоғи орқали ҳам даврий нашрларга обуна йўлга қўйилган. Ҳозир мазкур хизмат тури янада такомиллаштирилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда «Матбуот» киоскларининг 700 га яқини тўлов терминаллари билан таъминланмагани учун ёпиб қўйилган. Уларнинг аксариятида янги хизмат турлари, хусусан, интернет ҳамда халқаро телефон сўзлашув карталари, уяли алоқа телефонларига тўлов карталари сотуви, телефон-факс ва нусха кўпайтириш хизматлари йўлга қўйилмаган.

Матбуот анжуманида ана шу сингари камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида фикр юритилган.

Янгиликлар лентаси
0