11:44 21 Август 2017
Эфир
Заҳарли қўзиқорин

ФВВ заҳарли қўзиқоринлардан сақланишга чақирди

© Sputnik/ Константин Чалабов
Жамият
Ҳавола олиш
83 0 0

Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарли ҳисобланади. Қўзиқоринга қанчалик ишлов берилмасин, заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди ҳамда ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди, истеъмол қилган инсонларни заҳарланишга, оғир ҳолларда эса – ўлимга олиб келади

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги мамлакат аҳолисини заҳарли қўзиқоринлардан сақланишга чақирди.

Ер юзида қўзиқоринларнинг 100 000 дан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атига 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади.

Истеъмол учун яроқли қўзиқоринлар микроэлементлар, оқсил, "C" ва "Б" гуруҳларига мансуб витаминларга жуда бойдир.

"Республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарли ҳисобланади. Уларнинг таркибида турли хил кучли заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қўзиқоринга қанчалик ишлов берилмасин (қайнатиш, қовуриш, димлаш, дудлаш, маринадлаш), таркибидаги заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди ҳамда ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди, истеъмол қилган инсонларни заҳарланишга, огъир ҳолларда эса – ўлимга олиб келади.

Республикамизнинг баъзи жамоа ва ширкат хўжаликларига махсус иссиқхоналарда истеъмол учун яроқли бўлган "вешенка" ва "шампинъон" қўзиқорин турларини етиштириш ва савдо қилиш учун рухсат берилган.

Маданий шароитда етиштирилаётган қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган консерва маҳсулотларига санитария-эпидемиология назорати хизмати назоратининг лабораторияларида таҳлил қилиниб, инсон соғлиги учун зарарсиз деб топилган тақдирда гигиеник сертификат берилади. Ана шундай қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни савдо шахобчаларидан харид қилиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Таъкидлаш жоиз, қўзиқоринларнинг ҳаводаги моддаларни сўриб олиш ва ўзида сақлаш хусусияти туфайли, экологик тоза бўлмаган жойларда (саноат корхоналари атрофида, автомобил йўллари четида) ўсган истеъмолга яроқли хисобланган қўзиқоринларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Заҳарланиш белгилари: Заҳарли қўзиқоринни билмай истеъмол қилган кишилар 6-12 соат вақт ўтганидан сўнг кўнгли айнаб, тез-тез қайт қилади. Ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, қоринда огъриқ пайдо бўлади ва бутун аъзойи бадани бўшашиб кетади.

Организмга зарари: қўзиқорин таркибидаги заҳарли моддалар жигар, буйрак, меъда ости бези ва марказий асаб тизими аъзоларини қаттиқ шикастлайди.

Сбор грибов в лесах Новгородской области
© Sputnik/ Константин Чалабов
Сбор грибов в лесах Новгородской области

Биринчи тиббий ёрдам: қўзиқориндан заҳарланиш аломатлари вужудга келган тақдирда беморга 1-2 литр ош тузи эритмали илиқ сув ичирилиб, сунъий қайт қилдирилади, меъдаси ювилади. Агар меъда ювилиб, ундаги заҳарли моддалардан халос этилмаса, улар қонга сўрилади ва заҳарланиш янада оғирлашади. Бу беморларни уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан, билар-билмас даволаниш натижасида оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қўзиқориндан заҳарланишнинг дастлабки белгиларидаёқ зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Асосий мавзулар