11:08 23 Август 2017
Эфир
Олий Мажлис биноси. Архив сурат

Йил охиригача Ўзбекистонда 30 та янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилади

© Flickr/ farflungistan
Жамият
Ҳавола олиш
48620

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2017 йилда Олий Мажлис муҳокамасига киритиладиган 30 та янги қонуний ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. "Меҳнат миграцияси", "Ярашув тартиби" ва "Давлат хизмати" тўғрисидаги қонунлар Ўзбекистон Олий Мажлиси эътиборига 2017 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ҳукумат қарорига асосан.

Ҳукумат қарорида Олий Мажлис қонунчилик палатаси муҳокамасига 2017 йилда кирититилиши керак бўлган, қонун лойиҳалари дастури тасдиқланган. Ушбу дастур 30 та қонун лойиҳасидан иборат. Улардан  22 таси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган ва қолган саккизтаси давлат бошқарув органлари томонидан таклиф қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар.

"Меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис эътиборига ноябрь ойида тақдим этилиши керак. Унда Ўзбекистон фуқароларининг чет элда ишга жойлашиш тартиби ва кўринишини, чет элдаги дипломатик ваколатхоналарнинг меҳнат мигрантлари билан ишлаш тартиби, фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва ижтимоий ҳимояси ҳам назарда тутилган бўлиши керак.

Шунингдек, "Судгача ярашиш тартиби" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳам режалаштирилган. Унда фуқаро ва хўжалик можароларини судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган бўлиши керак.

"Давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасида эса, давлат хизмати тизимини ташкил қилиш принциплари, кадрлар таркибига бўлган талаблар, давлат хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш тартиби белгиланган бўлиши керак. Ушбу ҳужжатни тайёрлаш, Шавкат Мирзиёев томонидан 2017-2018 йилларга тасдиқланган, коррупцияга қарши кураш давлат дастурига ҳам киритилган.

Дастурга "Маъмурий жараёнлар тўғрисида", "Давлат-хусусий ҳамкорлик тўғрисида", "Нодавлат ёлловчи агентликлар тўғрисида", "Инсон тана аъзолари ва тўқималарни трансплантация қилиш тўғрисида" каби қонунлар лойиҳалари ҳам киритилган.

Асосий мавзулар