Ўзбек санъати ривожига ҳисса қўшган 11 нафар маданият ходимига янги уйлар берилди

© Sputnik / Евгений СамаринХонадон калити
Хонадон калити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан бирдан тўрт хонагача бўлган бепул турар уй-жойлар ажратилди

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тизим ташкилотларидаги бир гуруҳ ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

Коттеж типида қурилаётган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Арзон уйлар неччи балли зилзилага бардош беради?
Янги уйларга эга бўлганлар: Маданият вазирлиги тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театридан – дирижёр Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, "Тумор" рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса "Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова.

Айтилишича, хизмат уйлари тақдим этилишида ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинган.

"Мисол учун, Б.Худойқулов юқори малакали дирижёр, хорижий давлатларда ўз малакасини оширган, гарчи катта маош эвазига чет элда ишлаш имкони бўлсада, ўз юрти санъати ривожи йўлида меҳнат қилаётганлиги, қолаверса, оиласи тўрт нафар эканлиги эътиборга олинган", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0