Эски маиший техникани топшириб, янгисига чегирма олиш имкони ҳадя этилмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТелевизор
Телевизор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди эски маиший техника буюмларини топшириб янги техника харид қилиш учун чегирмага эга бўлиш мумкин. Аҳолидан электртехник чиқиндиларини қабул қилишнинг биринчи босқичи 2017 йил 11 апрелдан Тошкентда МЕДИАПАРК савдо мажмуаси кўмагида бошланади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда  илк бор эски маиший техника буюмларини топшириб  янги маиший техникани имтиёзли равишда харид қилиш учун  купон олиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда naesmi.уз.

Чўғланма лампочкалар сотиш 1 январдан таъқиқланади
Нашрга кўра, бундай имкон "Шаҳарга имкон ҳадя эт" номини олган Toshrangmetzavod дастури доирасида тақдим этилади.

Ушбу дастурни амалга ошириш учун  махсус Toshrangmetzavod Recycling МЧЖ ташкил қилинган.

Янги корхонанинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири – Ўзбекистон қонунларида белгиланган тартибда  давлат ташкилотлари ва юридик шахсларга  иш муддати тугаган электрон техникани утилизация қилишда ёрдам бериш, атроф-муҳитни   қаттиқ чиқиндилардан ифлосланишини олдини олиш.

"Жаҳондаги етакчи давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бу каби лойиҳалар атроф-муҳитни ҳимоялашда катта ёрдам беради. Ишдан чиққан эски радио, телевизор, магнитофон ва бошқа электр жиҳозларни ахлатга ташлаб юборсангиз, табиатга зарар етказилади. Яроқсиз жиҳозларни қайта ишлаб, кундалик анжомларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мумкин. Бу йўл билан  нафақат табиатни асраймиз, балки  арзон товар сотиб олиш имкони пайдо бўлади", — дейилган хабарда.

"Шаҳарга имкон ҳадя эт" дастури ушбу вазифани ечиш учун қаратилган. Лойиҳа дастурида ишдан чиққан электр жиҳозлар қабул қилинади, кейинчалик улардан сим, арматура, металл ва пластмасса буюмлари  қайта ишлаб чиқарилади ва истеъмолчига тақдим этилади.

Аҳолидан электртехник чиқиндиларини қабул қилишнинг 1-босқичи 2017 йил 11 апрелдан Тошкентда МЕДИАПАРК савдо мажмуаси кўмагида бошланади.

Медиапарк худудида "Табиатга имкон ҳадя эт"  қабул пунктлари очилади. У ерларда  топширилган электр жиҳозлар эвазига  чегирмалар купони тақдим этилади. Купон эгалари  харид қилинаётган техникага Медиапаркда  чегирма олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0