15:06 22 Январ 2018
Эфир
Российский и Узбекский флаги

Тошкент ва Москва 16 млрд долларлик 50дан ортиқ ҳужжат имзолайди

© Sputnik/
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи (18)
55960

Ўзбекистон президентининг ташрифи давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид 5одан ортиқ ҳужжат имзоланади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган ҳужжатлар имзоланади, деб маълум қилди манба Sputnik Ўзбекистонга.

Подписание документов в посольстве Узбекистана в России
пресс-служба посольства Узбекистана в России

Манбанинг маълум қилишича, ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид 5одан ортиқ ҳужжат имзоланади.

3 апрель куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги 16та ҳужжат имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига кўра 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифини амалга оширади. Олий даражадаги музокараларда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари ҳамда ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи (18)

Асосий мавзулар